МУЗЕЙЛАР УЧУН ДАСТЛАБКИ ҚАДАМЛАР.
Keywords:
Заргарлик. Заргарларнинг хом ашёлари бу олтин, кумуш, мис ва турли гавҳар, феруза, дур, ҳақиқ каби безак тошларидир. Заргарлар томонидан баргак, бибишак, билакузук, бозубанд, бозгардон, балдоқ, булоқи, сирға, бўйинтумор, гажак, дуотузи, жевак, жиға, заркокил, зебигардон, зулф, исирға, кокил, ойбалдоқосматузи санчоқ, тавқ, тилла баргак, тилла тузи, тиллақош, турунж, узук, шокила, қашқар балдоқ,ҳалқа каби қадимий тақинчоқлар ясалган.Abstract
Мазкур ишда музейларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни, уларнинг маданий ва маънавий меросни сақлаш, ўрганиш ҳамда тарғиб қилишдаги аҳамияти атрофлича ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистонда музейлар тизимининг шаклланиши, мустақиллик йилларида музейлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар ва давлат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинган. Ишда музей экспозицияларида намоён бўлган миллий ҳунармандчилик намуналари, жумладан кулолчилик, мисгарлик, заргарлик, гиламдўзлик, кўнчилик каби анъанавий касб-ҳунар турлари ҳамда уларнинг тарихий аҳамияти ҳақида маълумотлар келтирилган.
References
1. Ўзбек миллий Энциклопедияси.2006-йил.
2. “ Мозийдан садо “ – илмий-амалий, маънавий- маърифий журнали.
3. “ Тамаддун силсиласи” – илмий журнал- 2022-2023 йил.
4. “Музей халқ тарихининг кўзгуси” – Музейларни қўллаб-қуватлаш республика “ Ўзбекмузей” жамланмаси.2011й