АРХЕОЛОГИЯ МУЗЕЙЛАРИ ХАҚИДА.
Keywords:
Мамлакатимизнинг узоқ уч минг йиллик буюк давлатчилик тарихи шундан далолат берадики, ҳар доим ҳам ўзбек юрти ўзининг бетакрор иқтисодий салоҳияти билан табиий равишда коъпларни ўзига ром этиб келган. Кейинги бир ярим аср мобайнида халқимиз ўзининг беҳисоб иқтисодий-моддий, маданий-маърифий бойликларидан жудо бўлди. Бироқ, мазкур тазйиқларга, йўқотишларга қарамасдан, ўзбек халқи асл ўзлигини сақлаб қола билганлигига ҳам тарих гувоҳлик берадиAbstract
Халқимиз қадим замонлардан бери ўз тарихининг шонли саҳифаларига оид ноёб осори атиқаларини асраб-авайлаб келади. Улуғ инсонлар, табаррук алломалар ҳамда халқ қаҳрамонларидан эсдалик бўлиб қолган буюмлар, тарихий манбалар афсоналарга айланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келган. Кейинчалик, масалан, темурийлар даврида саройларда, бошқа хазиналарда шундай ноёб буюмларни бир жойга тўплаб, азиз меҳмонларга намойиш этиш одат тусига кира борган. Тарихчиларнинг асарларида ҳазрат Соҳибқирон Амир Темур вафотидан сўнг унинг қурол-аслаҳалари, совғалар ва қатор ҳарбий ўлжалари мақбара ичига қўйилганлиги ҳамда бу нарсалар ҳақида зиёратчиларга сўзлаб берилганлиги қайд этилади
References
1. ”Мозийдан садо”-илмий-амалий,маънавий-маърифий журнал. .
2. ”Тафаккур”-ижтимоий-фалсафий,маънавий-маърифий журнал.
3. ”Санъат” –Ўзбекистон бадиий Академияси журнали.