БУЮК МУТАФАККИРЛАР МАЪНАВИЙ МЕРОСИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ АСОСИДИР.

Authors

  • М.Давранова Author

Keywords:

Жамиятда инсон омили ҳар доим ҳал қилувчи ўрин эгаллагани туфайли буюк олим ва мутафаккирлар ижодида, панд-насиҳатларида инсонни тарбиялаш, комил инсон бўлиш ғояси асосий ғоя сифатида ифода этилган, ахлоқ-одоб меъёри ҳисобланган. Ўрта Осиёнинг буюк алломалари ва мутафаккирларидан бири Аз-Замахшарий ҳар бир инсоннинг инсонпарвар, одамийлик фазилатига эга бўлиши, хушфеьл, самимий бўлмоғи лозимлиги, товламачи, иккиюзламачи, иғвогар, разил одамларнинг инсонга, жамиятга фойдасиз эканлигини таъкидлаб, инсонларни ҳалол, ростгўй, ҳақиқатгўй ва адолатли бўлишга ундайди:

Abstract

Янгиланаётган Ўзбекистоннинг келажаги кўп жиҳатдан баркамол, интелектуал салоҳиятли авлод ва унга берилган таълим ва тарбия сифатига боғлиқ.Ҳозирги кунда таълимда буюк мутафаккирларнинг маънавий меросидан фойдаланиш эҳтиёж ва заруратга айланмоқда.

Республикамизда Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурини амалга ошириш таълимни инсонпарварлаштириш, бола шахсини тўлақонли тушуниш, уни ҳурматлаш, унинг қизиқиши ва қобилиятини рўёбга чиқаришга имконият яратиш билан бирга инсоний сифатларини шакллантиришни талаб этади. Шунинг учун ҳам Республикамизда бугунги кунда ёш авлод тарбиясида замонавий омилларга таяниш, айниқса, миллий истиқлол ғоясининг асосий тарихий негизи бўлган миллий қадриятлар, ота-боболаримизнинг маьнавий меросларига асосланишга аҳамият бериш ҳозирги куннинг талабидир.

References

1. Ибн Сино "Тиб қонуни" Рўзғор юритиш хақида рисола. Тошкент, 1981 й.,1 т 86-бет.

2. М.Қурбонов. Соҳибқироннинг болалиги. "Халқ таълими", 1996, №2., 18-бет

3. Б.Ахмедов "Темур тузуклари", Тошкент, 1991, 53-64 бетлар

4. Б.Ахмедов Темур тузуклари. Тошкент, 1991 56-бет

5. Амир Темур ва Зайниддин Мактабгача тарбия N 9-12 1995. 23-бет

Published

2026-04-20

How to Cite

[1]
2026. БУЮК МУТАФАККИРЛАР МАЪНАВИЙ МЕРОСИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ АСОСИДИР. Ustozlar uchun. 94, 2 (Apr. 2026), 272–277.