“USMON NOSIR — ЎЛМАС ЮРАК САДОСИ”
Keywords:
Усмон Носир шеърларини “юрагимнинг покиза найи”, “ кўзларимнинг гавҳар нурлари”, “ҳаёт нақши” дея ардоқлаган. Уяратган шеърлар юрак дарди, жигар қони, кўз нури билан бунёд бунёд бўлган ўзигахос соз-куй таратувчи беназир тароналардир. Шоир она диёри табиатини, орзу-истакларини, ватандошларига аталган дилининг тубида ардоқлаган эзгу ниятларининг барчасини ўз шеърий мисралари орқали баён этган.Abstract
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Адабиёт бўлими кўргазмалар залида ҳамюртимиз, туғма истеъдод соҳиби, шоир, драматург, моҳир таржимон Усмон Носирнинг ўйчанг ҳолатда маюс боқиб турган сурати бор. Ҳар сафар Усмон Носирнинг ушбу сурати ва унинг остида қайд этилган саналарни кўрганимда албатта бир он тўхтаб қоламан. Ичимдаги ғалаён сабаб бўлади бунга. Ғалаёнки ноҳақлик, адолатсизлик, хўрликка қарши нафратга йўғрилган. Унинг айби нима эди? Ҳақиқатни куйлаганими ёки ўзлигини англаганими? Нега у ўттиз икки ёшида жувонмарг қилинди? Дунёга келиб нима кўрди у? Шу каби саволлар қалбим ва онгимни чулғаб олиб, тинчлик бермайди.
References
1. Usmon Nosir. Танланган асарлар. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт.
2. Nodira Rashidova. Хотира битиклари.
3. Ўзбек адабиёти тарихи. – Тошкент: Ўқитувчи нашриёти.