АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ

Authors

  • Нарбеков Лутфулла Хамзаевич Author

Keywords:

Дарҳақиқат, илмий-техник тараққиёт нафақат турли хил тарихларга, маданиятларга ва ривожланиш даражаларига эга халқларнинг яқинлашишига, балки жиноятлар учун чегаралар йўқолишига олиб келган глобаллашув жараёнини тезлаштирди. Натижада жиноятлар уларнинг аниқланиши ва олдини олиш жараёнини мураккаблаштирган трансмиллийлик хусусиятига эга бўлди.

Abstract

Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлаш, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги масъулиятини оширишдан иборатдир[1].

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар бугунги кунда ва келажакда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига раҳна солувчи, давлат ва жамият манфаатлари путур етказувчи энг хавфли иллатлардан бири саналади.

Шундан экан, ҳозирдан ушбу турдаги жиноятларни ўз вақтида аниқлаш ва фош этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилашимиз, бу борада ушбу иллатларга биздан бир неча йиллар олдиндан қарши курашиб келаётган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўзлаштиришимиз, ҳамкорликни йўлга қўйишимиз даркор.

 

 

References

Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни ўрни беқиёс саналади. Чунки ушбу турдаги жиноятлар муайян чегара билан ажратиб қўйишни имкони бўлмаган ахборот маконида содир этилади. Шунингдек, ушбу турдаги жиноятларни бошқа жиноят турларидан фарқли равишда дунёнинг ҳоҳлаган бурчагида туриб содир этиш мумкин. Ҳалқаро ҳамкорликни йўлга қўймасдан туриб эса бундай жиноятларни ўз вақтида аниқлаш ва фош этиш деярли имконсиз саналади. Шундай экан бу борада ҳалқаро ҳамжамият билан узлуксиз тарзда ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Published

2026-05-14

How to Cite

[1]
2026. АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ. Ustozlar uchun. 95, 6 (May 2026), 67–76.