МИС ҚОЗОН.
Keywords:
Самовар қозон маиший турмушда ХХ аср бошларида энг қулай уй-рўзғор буюми сифатида ардоқланган, буюртмалар хам шунга кўра кўп бўлган. Бу буюмдан ота-боболаримиз ва момоларимиз уйда ва оталар жамланадиган карвонсарой, меҳмонхоналар ва чойхона, самоварларда Самовар қозондан кенг фойдаланганлар.Abstract
Ўзбек халқ амалий санъатини ва ҳунармандчилигимизни дунёга танитган муҳим соҳалардан бири бу кандакорлик – металлдан ясалган бадиий буюмларга ўйиб ёки бўртма усулда нақш бериб ишлов бериш (торевитка) алоҳида ўрин эгаллайди. Бу санъат қадимийлиги жиҳатидан кулолчиликдан кейинги ўринда туради. Жуда қадим замонлардан биринждан, яъни бронзадан буюмлар ясаш урф бўлган. Кейинчалик бошқа маъданлар кашф этилиб, маҳаллий усталар ана шу қимматбаҳо металлар бўлган олтин, кумуш, мис ва жезларга ишлов бериш орқали санъат дурдоналарини яратишган.
“Канда” сўзи форс-тожикча бўлиб, таржимада ўйиш маъносини билдиради ва ганчга, ёғочга, тошга ва суякларга бу каби нақш солиш ишлари амалга оширилган.
Шарқда мисдан турли буюмлар ясаш милоддан аввалги 4 минг йилликдан маълум бўлиб, эрамиздан аввалги VIII аср охири VII асрнинг бошларида қадимги Лидия давлатида пайдо бўлган. Ўрта Осиёга эса бу ҳунар милоддан аввалги IV асрдан бошлаб кириб келган.
References
Аждодлар мероси бўлган бу кўзни қувонтирадиган кандакорлик буюмларидан ташқари, юртимиз археологияси, санъати, маданияти-ю, урф-одатларини ўзида ифодалаган халқимизнинг бой нодир ва ноёб дурдоналаридан ҳам баҳраманд бўласиз. Ўтган кунларга, мозийга саёҳат қиласиз ва бу масканда ўтказган вақтингиздан албатта мамнунлик туясиз.