УНИНГ ЖАСОРАТИ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ

Authors

  • Ш.Ахмаджанова Author

Keywords:

Мухаббатхоннинг бу жавоабидан секретарь қувониб кетди ва “Раҳмат, сизга соғлиқ, жанговар ишингизда муваффақият тилайман”, деди. У уйига келди-ю , шошилинч йўл тайёргарлигини кўра бошлади. Шу пайт синглиси Саодат Ҳа қаерга отланияпсиз? , деди Фронтга ! деди У ерда хам менинг ўрним бор . Бутун кучимиз билан душманни тезроқ дав этишимиз керак.

Abstract

Иккинчи жаҳон   уруши  фронтларида   Наманган  вилоятидан  100 дан  ортиқ  хотин-қизлар кўнгилли  бўлиб ватан   ҳимоясига отланди.  Тўсатдан бошланган   иккинчи жаҳон  уруши  халқимиз  бошига катта  кулфат келтирди. 1942 йилнинг  қиш  фаслида Наманган  шаҳрида Мухаббат Исмаиловани Наманган область партия  комитетининг  биринчи секретари ўз ҳузурига чақирди. Мухаббатхон   обком   комитетининг  биринчи  секретари  кабинетига  кирганда,  у ерда Рая Закирова,  Фаридахон Бурнашева  каби  дугоналари  ҳам ўтиришарди.  Сизни  муҳим  иш билан  чавирган   эдим, деди  обком  секретари  Мухаббатга  қараб,  сизни  фронтга  юбормоқчимиз.  Бу  таклиф  сизга  қизиқроқ туюлса  керак.  Мухаббатхон  бир зум ўйланиб қолди. Бепоён Россиянинг  бағри кенг  Украина ва Белоруссиянинг  ўт  ичида  ёнаётгани қишлоқ шаҳарлари унинг  кўз  олдидан  ўтди.  Халқимиз бошига шундай оғир кунлар  тушган бир пайтда  иккиланиб ўтирармидим,  деди у дадиллик  билан   ҳозироқ  жўнашга тайёрман. Онам хар доим  менга  “Севикли қизим,  азиз  Ватан  учун  фидокор бўл” дердилар.

References

1.Фронт йўлларида.Адҳам Рахмат

2.Мардлик Мангулик. 1970 йил. Жамланма

3.”Тарих ва Маънавият кўзгуси” Э.Мирзаалиев О.Бахриддинов Наманган.2006 йил

Published

2026-07-08

How to Cite

[1]
2026. УНИНГ ЖАСОРАТИ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ. Ustozlar uchun. 99, 1 (Jul. 2026), 213–215.