ЖАСОРАТ ТИМСОЛИ БЎЛГАН ШЕРАЛИЕВЛАР.

Authors

  • Мухамадиев М Author

Keywords:

Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи хазинасида “Хотира ва Қадрлаш”бўлимига тегишли қимматбаҳо экспонатлар сақланади. Шерюрак Шералиевларга доир хужжатлар уларнинг жанговар жасоратларидан ҳикоя қилади. Иккинчи жаҳон урушининг фаол қатнашчиси, ватан озодлиги ва мустақиллигини сақлаб қолишда ажойиб жасорат ва маҳорат кўрсатган Абдулаҳад Шералиевнинг ҳаёт йўли ва жанговар иши ёшларимиз учун намуна бўлиб хизмат қилади. Абдулаҳад Шералиев 1909 йилда Наманганнинг Учтепа қишлоғида тўғилган. Қишлоқ мактабида таълим ва тарбия олиб, янги жамият қўришда фаол иштирок этган.

Abstract

Мазкур мақолада Наманган вилоятининг Учтепа қишлоғида туғилиб ўсган ака-ука Шералиевларнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган жасорати ва Ватан ҳимоясидаги хизматлари ҳақида сўз юритилади. Айниқса, фронтларда мардлик намунасини кўрсатган Абдулаҳад Шералиевнинг ҳаёт йўли, жанговар фаолияти ҳамда урушдан кейинги меҳнат фаолияти ёритилган. Шунингдек, унинг укалари Машраббой, Низомитдин, Исмоилжон ва Абдуқаҳҳор Шералиевларнинг ҳам фронтлардаги иштироки ва мукофотлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Мақолада Шералиевлар оиласининг Ватан озодлиги ва тинчлиги йўлидаги фидокорона хизмати ҳамда уларнинг жасорати бугунги авлод учун ибрат мактаби экани таъкидланган.

References

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ватан ҳимоячилари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хотирасини абадийлаштиришга оид фармон ва қарорлари.

2.Хотира. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт, турли йиллар.

3.Наманган тарихи. – Наманган: Наманган нашриёти.

4.Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи архив материаллари.

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари. – Москва: Воениздат

Published

2026-07-08

How to Cite

[1]
2026. ЖАСОРАТ ТИМСОЛИ БЎЛГАН ШЕРАЛИЕВЛАР. Ustozlar uchun. 99, 1 (Jul. 2026), 260–263.