XIX АСР ОХИРИ XX АСР БОШЛАРИДА БУХОРО АМИРЛИГИДА ИЛМИЙ – АДАБИЙ МУХИТНИНГ АКС ЭТИЛИШИ
Keywords:
Барча олий мадрасаларда касблари маъмурлик бўлишига қарамай, эшон-қози ул - қуззат, эшон - раиси калон, эшон - шайх ул - ислом, эшон - охун, эшон - аълам ва эшон - муфти аскар дарс берганлар. Мадрасаларда шариат фатволари тўғрисида дарс берувчи муфтилар ҳам бор эди. Улар ўрта даражадаги мударрислар эдилар. Бу муфтилар ўроқлик мансабига, садр, судур, шайх ул-ислом, нақиблик, мири асадлик, мансабларига етишганлар.Abstract
Бухоро амирлигида аҳоли ижтимоий аҳволи юқори даражада бўлмасада, олишга чанқоқлик турли табақа ва қатламларга жуда кучли эди. Мамлакатда маънавият ўзига хос юксак бўлиб, халқнинг бағрикенглиги мусаффо табиати маданияти ва маънавиятида ўз аксини топган эди. Илм олишга бўлган талабни Бухоро шаҳрида 300 дан ортиқ мадрасаларни фаолият кўрсатгани буни яққол мисолидир.
Муҳаммад Али Балжувоний[1] ва Садри Зиёнинг[2] ҳабар беришича, Бухорода мадрасалар олий, ўрта ва қуйи тоифаларга бўлиниб, уларнинг сони 204 та эди. Садриддин Айний эса Бухорода 300 мадраса борлигини айтади.[1] Муҳаммад Али Балжувоний. “Тарихи Нофеий”, “Академия”, Тошкент., 2001 йил.[2] Садри Зиё. “Наводири Зиёия”, Душанбе, “Адиб” 1991 йил.
References
Шўролар даврида кўпгина нашр этиладиган ижтимоий-сиёсий адабиётлар Бухоро мадрасалари ишини пучакка чиқариб, уларни корихоналар дейишар, халқни эса ялпи саводсизга чиқарган эдилар. Биз бу даъволарнинг асоссиз эканлигини, халқни саводли қилиш, маънавиятини кўтаришда уларнинг мавқеи улкан эканлигини исботловчи қатор мадрасалар ҳақида айни шу даврда яшаб фаолият юритган кишиларнинг бизга қолдирган маънавий меросларига асосланиб, ўринли хулоса чиқардик деб ҳисоблаймиз.