АТРОФ МУХИТГА САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ЭКОЛОГИК ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
Keywords:
Экологик ҳуқуқбузарликлар — табиат ресурсларининг нотўғри фойдаланилиши, ҳаво, сув, тупроқнинг заҳарланиши, биологик хилма хилликнинг йўқолиши каби ҳолатлар. Улар инсон саломатлиги, иқтисодий ривожланиш ва барқарорликка салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун уларга қарши курашлар, назорат ва жазо чораларининг самараси, назариялари ва миллий ҳам халқаро механизмлари муҳим аҳамиятга эга.Abstract
Аннотация: Инсон ҳаёти ва саломатлиги, шунингдек, жамият барқарорлигини таъминлашда экологик хавфсизликнинг аҳамияти беқиёсдир. Атроф-муҳитга зарар етказувчи ҳар қандай ҳуқуқбузарлик нафақат табиат, балки жамоат хавфсизлиги учун ҳам таҳдиддир. Чунки табиий ресурсларнинг ифлосланиши, ҳаво, сув ва озиқ-овқат сифатининг пасайиши турли эпидемиологик ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Шу боис экологик ҳуқуқбузарликларнинг жамоат хавфсизлигига таъсирини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади. Мазкур мақолада экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг жамоат хавфсизлигига салбий таъсирлари ҳуқуқий, ташкилий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинади. Калит сўзлар: экология, ҳуқуқбузарлик экологик ҳуқуқбузарликлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
References
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. 2023 йил
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021- йил 30-декабрдаги “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги ПҚ-76-сонли Қарори.
3. Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 11-июлдаги “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчиликни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги ЎРҚ 854-сонли Қонуни.
4. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.
5. Ўзбекистон Республикасининг 2014-йил 14-майдаги ЎРҚ 371-сонли “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни.