ЗАМОНАВИЙ МУЗЕЙЛАРДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ.
Keywords:
Музей коммуникациясининг мазмуни Музейда коммуникация — бу экспонат, мутахассис ва ташрифчи ўртасидаги ахборот алмашинуви жараёни. Экспонат маълум бир тарихий, маданий ёки бадиий маънони ифода этади, ташрифчи эса уни ўз тажрибаси, билими ва маданий дунёқараши асосида талқин қилади. Тушуниш ва тушунтириш жараёни мос келганда, муваффақиятли мулоқот юзага келади; акс ҳолда англашилмовчилик, яъни коммуникация узилиши содир бўлади.Abstract
Музейшунослик фани сўнгги ўн йилликларда сезиларли даражада ўзгариб, анъанавий “экспонат марказли” ёндошувдан “ташрифчи марказли” ёндошувга олиб ўтилди. Ушбу ўзгаришлар марказида “коммуникация” тушунчасининг пайдо бўлиши туради. Илгари музейнинг асосий вазифаси экспонатларни тўплаш, сақлаш ва намойиш қилиш билан чекланган бўлса, ҳозирги кунда унинг асосий миссияси жамият билан кўп қиррали мулоқотга киришиш, маданий билимларни етказиш ва ижтимоий фаолликни кучайтиришдан иборатдир.
References
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги ПҚ–4797-сон қарори. — Тошкент, 2020.
2. Ўзбекистон Республикаси “Маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни. — Тошкент: Адолат, 2019.
3. Каримов, И. А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. — Тошкент: Ма’навият, 1998.
4. Ҳасанов, Б. Музейшунослик асослари. — Тошкент: Фан, 2018.
5. Рахмонов, А. Қадимий ёдгорликлар ва археологик топилмалар таҳлили. — Самарқанд: СамДУ нашриёти, 2021.
6. Жўраев, О. Тарихий манбалар ва уларнинг илмий талқини. — Тошкент: Университет, 2020.