ШАХСНИНГ ШАХСИЙ ГИГЕНАСИ ВА УНГА РИОЯ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ
Abstract
Гигиена сўзи – инсон саломатлигини сақлаш ва яхшилаш ҳақидаги тиббиётнинг асосий бўлимларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ибтидоий жамоа давридан ва тарихий манбалардан маълум бўлишича, кўпгина ҳалқлар ижтимоий саломатлик ҳақида қайғурганлар. Антик тиббиётнинг асосчиси Гиппократ, инсон саломатлиггига ҳаво, сув, тупроқнинг таъсири ва касалликларнинг олдини олишда санитар тадбирларнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлаган. Ўрта асрда шахсий ва ижтимоий гигиенанинг пасайиши кузатилган. Доимий урушлар ва моддий етишмовчиликлар аҳоли орасида эпидемик шароитнинг ривожланиши сабаб бўлган. Оммавий касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари жуда юқори бўлган. Масалан, ўлат, вабо, мохов, таносил ва бошқа касалликлар кенг тарқалган. Тикланиш давридан бошлаб, гигиенага бўлган қизиқиш орта бошлаган. Аллома Абу Али Ибн Синонинг”Тиб қонунлари“ китоби ўша даврларда кенг обрў топди ва жахоншумул ахамиятга эга бўлган. Тиб қонунларида овқатланиш гигиенаси, шахсий гигиена, сув, ҳаво, тупроқ гигиенаси ҳақида жуда кўп маълумотлар ёзилган.