ЎЗБЕК ВА РУС ХАЛҚ МАҚОЛ ВА МАТАЛЛАРИ ТАБИАТИ
Keywords:
ўзбек фольклори, мақол, матал, паремиология, халқ оғзаки ижоди, қанотли сўзлар, фразеологик бирикмалар, семантик синонимия, халқ донишмандлиги, этимология, маънавий маданият, халқ дунёқараши.Abstract
Мақолада ўзбек халқ оғзаки ижодининг энг қадимий ва муҳим
жанрларидан бири бўлган мақолларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил
қилинади. Қанотли сўзлар, фразеологик бирикмалар, мақол ва
маталларнинг сўзлашув нутқидаги ўрни ҳамда халқнинг ҳаётий
тажрибаси, дунёқараши ва маънавий маданиятини акс эттиришдаги
аҳамияти ёритилади. Мақолларнинг лўндалик, умумлашма, панд
насиҳатлилик, образлилик ва ҳукмнинг қатъийлиги каби семантик,
структуравий ва функционал белгиларга алоҳида эътибор қаратилади.
Мақол ва маталлар ўртасидаги семантик синонимия муаммоси,
шунингдек, жамиятнинг тарихий тараққиёти жараёнида мақоллар
маъносининг ўзгариши ва кенгайиши масалалари кўриб чиқилади. Шу
билан бирга, мақолада “мақол” атамасининг келиб чиқиши, унинг
этимологияси ҳамда туркий тиллар ва араб тили анъанасида
қўлланилиши хусусида фикр юритилади. Хулосада ўзбек халқ
мақолларининг халқ донишмандлиги, маънавий мероси ва тарбиявий
аҳамиятини ифодаловчи бадиий-эстетик қадриятининг бардавомлиги
таъкидланади.