ЎЗБЕКИСТОННИ IT-HUBГА АЙЛАНТИРИШ МАҚСАДЛАР, ВАЗИФАЛАР ВА АМАЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ
Keywords:
T-HUB, рақамли иқтисодиёт, инсон капитали, IT Park, стартап экосистемаси, IT хизматлар экспорти, рақамлаштириш, инновация, Digital Uzbekistan – 2030Abstract
Ушбу мақолада Ўзбекистонни минтақавий ва
халқаро миқёсда рақобатбардош IT-HUBга айлантиришнинг стратегик
мақсадлари, асосий вазифалари ва амалий йўналишлари таҳлил
қилинган. Жаҳон иқтисодиётида рақамли технологиялар ва билимга
асосланган иқтисодиётнинг аҳамияти ортиб бораётган шароитда IT
соҳасини ривожлантириш миллий тараққиётнинг устувор йўналиши
сифатида кўриб чиқилган. Мақолада инсон капитали, IT Park ва
стартап экосистемаси, экспортга йўналтирилган IT иқтисодиёти,
рақамли инфратузилма, давлатнинг бозор драйвери сифатидаги роли
ҳамда халқаро интеграция масалалари атрофлича ёритилган. Таҳлил
натижаларига кўра, комплекс ва изчил стратегия асосида IT соҳасини
ривожлантириш Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилиш,
юқори қўшимча қийматли экспортни ошириш ва барқарор иқтисодий
ўсишни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани асослаб
берилган.