ИСЛОМ ФИҚҲИДА ТАҚЛИД ВА ИЖТИҲОД МУАММОСИ: ЗАМОНАВИЙ МАЗҲАБСИЗЛИК КОНТЕКСТИДА
Keywords:
Калит сўзлар: тақлид, ижтиҳод, мазҳабсизлик, ислом фиқҳи, салфий оқимлар, шариат талқини, фиқҳий барқарорлик, уммат бирлиги.Abstract
Аннотация
Ислом ҳуқуқи (фиқҳ) тизимида тақлид ва ижтиҳод масаласи асрлар
давомида муҳим муҳокама мавзуси бўлиб келган. Ушбу мақола тақлиднинг
зарурлиги, ижтиҳоднинг қатъий шартлари ва замонавий даврда мазҳабсизлик
(non-madhhabism) орқали тақлидни рад этиш тенденциясининг шаклланиш
сабабларини таҳлил қилади.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, ижтиҳод даъвосининг ортиқча кучайиши,
илмий билим етишмаслиги ва салфий оқимлар таъсири тақлидни «занжир» деб
кўришга олиб келмоқда. Бу эса шариатни субъектив талқин қилиш, фиқҳий
ихтилофларнинг кучайиши ва уммат тафриқасига сабаб бўлмоқда. Мақола
тақлиднинг фиқҳий барқарорликни таъминлашдаги ролини таъкидлаб, таълим
тизимида тақлид ва ижтиҳод муносабатини тўғри ўқитиш бўйича тавсиялар
беради. Тадқиқот назарий характерга эга бўлиб, классик ва замонавий илмий
манбаларга асосланади. У Ўзбекистон шароитида аҳли сунна ва жамоа мазҳаби
(ҳанафийлик)ни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
References
Адабиётлар рўйхати
1. Murad, Abdal Hakim. Understanding the Four Madhhabs: The Problem
with Anti-Madhhabism.
2. Buti, Said Ramadan al-. Non-Madhhabism: The Greatest Bida
Threatening the Islamic Shari‘a.
3. Yaqeen Institute. What is a Madhhab? Exploring the Role of Islamic
Schools of Law.
4. Hamdeh, Emad. Qur’an and Sunna or the Madhhabs? A Salafi Polemic
Against Islamic Legal Tradition.
5. Ўзбек манбалари: «Мазҳабсизлик ва унинг салбий оқибатлари»
(iiau.uz), «Тақлид» мақолалари (islom.uz, fiqh.uz).