КАШТАЧИЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

Authors

  • Азиза Мадалиева Author

Abstract

Қадимий анъаналарга кўра, ўзбек қизлари — бўлажак келинчаклар сеплари — ҳар хил каштачилик буюмларини ўзлари тайёрлашлари лозим эди. Кашталар қанчалик нозик, чиройли бўлса, қайлиқ шунчалик юқори баҳоланар эди. Қизлар 7-9 ёшидан бошлаб кашта тикишга ўргатиларди. Улар уч, тўрт йилдан кейин мустақил кашта тика бошлайдилар. Етишиб чиққан каштачилар ўзининг санъати ва табиатига кўра гўзаллик ҳақидаги орзуларини ифодалашга ҳаракат қилганлар. Каштачиликнинг муҳим турларидан бири зардўзликдир.

Зардўзлик — зар ип билан кашта тикиш касби бўлиб, Ўзбекистонда, айниқса Бухорода кенг тарқалган. Зардўзи усулида тайёрланган кашталарда олтин, кумуш рангдаги ипак ҳамде сунъий ипак ва толалардан фойдаланилади. Каштачиликнинг махсус турларкдан бири — аппликациядир.

Аппликация — лотинча ёпиштириш деган маънони билдириб, газлама, қоғоз ва бошқа материалларга ранг-баранг газлама, қоғоз бўлакларини ёпиштириш ёки тикиш йўли билан безаш демакдир. Аппликация каштадўзликнинг махсус тури бўлиб, у ўзига хос технологияга эга. Асосий матога рангдор мато парчасини, чарм ва бошқа-ларни қадаб, атрофи чокланади. Аппликацияда кўпинча изма чоклардан фойдаланилади. Каштанинг бу тури Ўзбекистонда яхши ривожланмаган. Ҳозирги вақтда кўпинча болалар пальтоларига, кўйлакларига, бош кийимларига ҳар хил қуш, мева, гул ва ҳайвонлар тасвири аппликация усулида чокланади. Айрим ҳолларда аёлларнинг кийимлари шу усулда безатиляпти.Архитектурада ва бирор буюмларни безашда аппликация усулидан кенг фойдаланиб келинмоқда.

References

1. С.Булатов «Узбек халк Амалий безак санъати»Тошкекнт «Мехнат»1991йил.

2. Г.В.Беда.Основы изобретательной грамоты. Москва. «Моладая гвардия», 1987г.

3. М.А.Бикажанова. Одежда узбечек Ташкента В.кн «Костюм народов средней Азии» М,1979г.

4. архив.уз

Published

2025-09-10

How to Cite

Азиза Мадалиева. (2025). КАШТАЧИЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ. Ustozlar Uchun, 79(1), 32-38. http://journalss.org/index.php/ust/article/view/707