УСТОЗЛАРНИ ЭСЛАБ

Authors

  • Зулфия Комилова Author

Abstract

     Ҳалигидек ёдимда,мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йиллар эди.Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи “Наманган ўлкашу-нослик музейи номи билан юритилган вақтлар.Мустақилликни биламиз дастлабки кунлари осон бўлмаган.Ҳозирги имкониятлари мўл давлатга айлангунимизча барча соҳаларда кўплаб муоммоларни ечишга,уларни бартараф этишга тўғри келганди.Музей деган табаррук даргоҳга ишга қабул қилинганимда ўзгача ҳиссиётларни бошимдан ўтказганман.Номи Наманган зиёлийлари орасида ҳанузгача сақланиб қолган Ҳабиб Сайдулла таҳаллуси билан “Наманган булбули” номини олган Ўзбекистон ҳалқ шоири,адабиётшунос,Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган маданият ходими бўлган Сайдуллаев Ҳабибулло,  устозимиз Наманган маданияти соҳасини ислоҳ этишдаги кўплаб ишларни амалга оширишда меҳнат қилган эди.Унинг дастлабки сабоқ олган йилларига назар ташласак,Тошкент университетининг журналистика факултетини туганган.Бўлажак шоиримиз мактаб ўқувчиси бўлган даврданоқ,шеъриятга кўнгил қўйган ва унинг кичик–кичик шерълари шаҳар ва вилоят газеталарида чоп этилиб тургади.Университетнинг талабалик йилларида ҳам ижодини мукаммаллаштириб боради ва ўзбек адабиёти намоёндалари бўлган Алишер Навоий,Захириддин Муҳаммад Бобур,Нодим Номонгоний,Ҳилватий,Фурқат кабиларнинг ижодларини ўрганишда давом этганди. 1966-йилларда “Наманган ҳақиқати” газетаси адабий ходими, 1971 йилларда “Муштум” ҳажвий журнали мусаҳҳиҳи вазифаларида ўз вазифаларини мукаммал бажарганлиги эътироф этиб келинади.Шоирдан бизга “Океандан шабода”,”Баҳор билан сухбат”,”Эҳтиром”,”Кўчамдан жанон ўтганда”,”Косонсой карвонлари”,”Нур қадри” каби ўнлаб шерий тўпламлари мерос бўлиб қолди.Унинг турли мавзудаги шерлари ҳофизларимиз томонидан севимли қўшиқларимизга айлангани бежиз эмас.Шоир фақатгина шеърий мавзуларнигина эмас,балки достончиликда ҳам ижод этган эди Масалан унинг “Усмон атлас”,”Замин садоси”,”Еттинчи қитъа”,”Эътиқод”,”Чуст ривояти”,”Адиб тақдири”,”Жаро-ҳат” каби достонлари ва “Юсуф ва Зулайхо”,”Меҳр қуёши” драмалари,комедия жаниридаги асарлари театрларимизда сахналаштири-либ ҳалқимизга тақдим этилган.Наманганнинг атлқли шоири Ҳабиб Сайдулланинг ватан тўйғуси,садоқат, ота-боболар хотираси,табиат,миллий урф-одатлар,ишқ-муҳаббат каби мавзулардаги барча ижод наъмуналари ҳозирги кунда ҳам адабиётимиз равнақи учун хизмат этиб келмоқда десак муболаға эмас.

References

1.”Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”-1-11-боблари.

2.”Камолот фасли”-Жамолиддин Муслим,2005 йил.

3.”Маънавий мерос фидоилари”- Нигора Мўминова-2021-йил.

Published

2025-09-10

How to Cite

Зулфия Комилова. (2025). УСТОЗЛАРНИ ЭСЛАБ. Ustozlar Uchun, 79(1), 49-52. http://journalss.org/index.php/ust/article/view/710