МУЗЕЙ ВА ЖАМИЯТ
Abstract
Жамият-бу асосан инсониятнинг ўтмишилари ва унинг турли даврлардаги ривожланиш жараёнлари ҳиссобланади.Бундан инсонларнинг жамиятдаги ҳаёти,ижтимоий,сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар,маданият,санъат, фан ва техника тараққиёти кабилар ҳақидаги тарихий манбааларни ўз ичига олади. Шунингдек жамият тарихи инсониятнинг бугунги кундаги ҳолати ва келажак- даги ривожланиш йўлларини тушуниш учун жуда ҳам катта ахамиятга эгадир. Бу соҳа инсонларнинг ўтмишдан сабоқ олиб,келажакда яхшироқ жамиятни қуришга ёрдам беради.Тарихни барча даврларига илмий юзланадиган бўл- сак,Турон,Моварауннахр, Туркистон деб аталиб келган,тарихий ахамиятга эга бўлган “Буюк ипак йўли” манзилларида жойлашган Ўзбекистон Шарқ билан Ғарбни боғлаб турган,шу билан биргаликда уларни иқтисодини,мада-ниятини,санъатини,тараққиётини боғлаб турадиган ўлкалардан бўлганлиги эътироф этишимиз даркор. Дунё халқлари аждодларимиз меросимиз қилиб қолдирган музейларимизда сақланиб келаётган,жуда ҳам ноёб ҳиссобланган кўплаб асори-атиқаларимизни кўриш,қадимий тарихимиз,бой маданиятимиз билан таниши учун Ўзбекистонга турли олис юртлардан ташриф буюрмоқда. Асосларга таяниб айтадиган бўлсак,уйғониш даврида ҳам ўрта асрларда ҳам жаҳон тараққиётининг,илм-фан ривожининг ўчоғи, буюк алломалар макон топган,қадимий ва бой тарихи,маданиятига эга бўлган бу юртимизни жохон жаҳон цивилизатциясида ўз ўрни мавжуд ҳиссобланади.Барча соҳаларда Ўзбекистоннинг барча соҳалари шаклланиб келганлиги боис ҳам миллий ҳунармандчилигимиз буюмлари ранг-барангдир.
References
1. “Мозий сабоқхонаси” – Алижон Азизов,2021-йил.
2. “Каталог”- И.Ю.Юсупов, А.Азизов, М.Усмонова* 2022-йил
3. “Фуқоролик жамияти”-Умумназарий,ижтимоий, сиёсий журнал.
4. “Тафаккур”-ижтимоий,маънавий,маърифий журнал-2016-йил.