МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА МАЪНАВИЯТ

Authors

  • Тўрамирзаев Рустамжон Author

Abstract

Бугунги кунда маънавият масаласи ижтимоий ҳаётимизнинг асосий масалаларидан бирига айланиб қолди. Истиқлол туфайли маънавий ҳаётимизда туб ўзгаришлар содир бўлмоқда. Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда бу соҳага улкан ва узлуксиз эътибор қаратиб келинмоқда. Халқимизнинг миллий онги, миллий ғурури ўсиб, маънавий асосини янада мустаҳкамлашга пойдевор яратаяпти.

Собиқ тузум вақтида маънавият деган тушунчани тасаввур ҳам қилиб бўлмаган. Мазкур терминнинг изоҳи, мазмун ва моҳияти илмий луғатларда баён этилмаган, бу ҳақда бирор арзирли фикр билдирилмаган. Чунки марказлашган, тобелик сиёсатига таянган мустабит тузим таркибидаги халқларни бир хил қолипда, исканжада ушлаб, уларнинг ўз тарихи, маънавиятини ўрганишга, ўзлигини англашга ёъл қўйилмаган эди. Тарихий тажрибалар, илмий изланиш ва кузатишлардан маълумки, дунёдаги ҳеч бир мамлакат ўз маънавий имкониятларини ишга солмасдан, кишилар онгида Юксак ахлоқий қадриятларни ривожлантирмасдан, халқнинг миллий руҳиятини уйғотмасдан ва уни мустаҳкамламасдан туриб, миллат ва жамият тараққиётига эриша олмайди.

References

1. «Интернет тизими сирлари» Хамдамов Равшан Аюпович

2. Интернет сахифасининг Zamaxshariy.uz сайтидан

3. Интернет сахифасининг Muslim.uz сайтидан

Published

2025-09-10

How to Cite

Тўрамирзаев Рустамжон. (2025). МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА МАЪНАВИЯТ. Ustozlar Uchun, 79(1), 65-66. http://journalss.org/index.php/ust/article/view/713