ХАТ САНЪАТИ
Abstract
VIII-XIX асрларда Наманган адабий муҳитида хаттотлик ва муқовасолик
Хаттотлик (арабча-калиграфия)-ёзув,хат санъати (калиграфия, ҳуснихат), китоб кўчириш касби деган маънони англатади. Хаттотлик Ўрта Осиёда қадимдан ривож топган. Инсоният тарихида ёзув пайдо бўлганидан кейин махсус кишилар хаттотлик билан шуғуллана бошлаганлар.
Айниқса, араб ёзуви тарқалганидан кейин хаттотлик кенг ривож топган. Ўрта Осиёда матбаатчилик вужудга келгунга қадар китоб тайёрлаш, уларнинг нусхасини кўпайтириш иши билан хаттотлар шуғулланган. Мирзо Бойсунғур саройида 40 та хаттот ишлаган. Амир Темур ҳукмронлиги даврида настаълиқ услуби яратилган. Уни яратган машҳур хаттот Мирзали Табризий, шунингдек Султонали Машҳадий, Мажнун ибн Камолиддин Рафиқий, Дарвиш Муҳаммад ибн Дўстмуҳаммад Бухорий, Мунис Хоразмий, Исҳоқхон тўра Ибрат Тўрақўрғоний кабиларнинг хаттотлик ҳақидаги рисолалари бизгача етиб келган. Уларда ёзилишича хаттотликда 7 хил асосий санъат мавжуд. Сулс, муҳаққақ,насх,тавқеъ,риқо таълиқ, насталиқ. VII асрда араб ёзувининг кенг тарқалган услубидан бири куфий хати ихтиро қилингунгача (ихтирочиси Яъраб ибн Яҳтон) Ўрта Осиёда турли ёзув усуллари мавжуд бўлган. Масалан, маккаий , маданий, басарий ва бошқалар. Куфий ёзуви кўпгина обидаларнинг нақшларида сақланиб қолган. Ҳалифа Муқтадир замонида яшаган олим Муқла (864-934) хатти ситти (сулс, муҳаққақ, райҳоний, тавқеъ, риқо) ихтирочиси деб тан олинган.
References
1. “Тамаддун ” журнали №4-5 (126-127) 26.02.2023йил.
2. Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Адабиёт ва санъат бўлимидаги “Хаттотлар санъати” маълумотлари.
3. Интернет саҳифалари.