КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР: ФАВҚУЛОДДА ЧОРАЛАР, МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ ВА ИНСТИТУЦИОНАЛ ИСЛОҲОТЛАР.
Keywords:
коррупция, антикоррупция сиёсати, фавқулодда чоралар, молиявий назорат, ички аудит, комплайенс, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, электрон ҳукумат, ҳисоб палатаси, институционал ислоҳотлар, шаффофлик, давлат бошқарувиAbstract
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида сўнгги ўн йилликда
коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган тизимли
ислоҳотлар таҳлил қилинган. Хусусан, 2025–2026 йилларнинг
“фавқулодда чоралар йили” сифатида белгиланиши доирасида жорий
этилган тезкор чора-тадбирлар, молиявий назорат механизмларининг
такомиллаштирилиши ҳамда институционал ўзгаришлар илмий жиҳатдан
ўрганилган. Шунингдек, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект
имкониятларидан фойдаланиш орқали коррупция хавфларини
камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Таҳлил
жараёнида миллий қонунчилик ҳужжатлари, халқаро ташкилотлар
ҳисоботлари ва амалий мисоллар асос қилиб олинган. Мақола якунида
коррупцияга қарши кураш самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим
хулосалар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.