ЖИНОЯТЛАРНИ ОЧИШДА КОМПЬЮТЕР ДАСТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

Authors

  • Ҳожиев Набулло Миртемирович Author

Abstract

Ахборот технологиялари жадал ривожланиб бораётган бир пайтда ҳуқуқбузарликка қарши кураш, жиноятларнинг олдини олиш ва очишда замонавий техник-дастурий воситалардан фойдаланиш объектив заруратга айланиб бормоқда. Буни тезкор-қидирув фаолияти мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.

Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг ходимлари жиноятларни очишнинг дастлабки босқичида мавжуд бўлган маълумотларга асосланиб, содир этилган жиноят билан боғлиқ ҳолатларни тушунишнинг энг тўғри йўлини танлаган тақдирдагина жиноятларни аниқлаш, очиш, шунингдек уларни содир этган шахсларни аниқлаш мумкин бўлади. Гап тезкор-қидирув фаолиятини самарали амалга оширишнинг асоси сифатида тезкор бўлинмаларнинг кучлари, воситалари ва усулларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш ҳақида бормоқда.

Замонавий шароитда тезкор-қидирувни янада компьютерлаштириш ва хусусан, жиноятларнинг алоҳида турларини очишда ёрдам берадиган махсус компьютер дастурларидан фойдаланиш зарурати пайдо бўлди.

Мазкур масаланинг долзарблиги жиноятларнинг айрим турларини очиш бўйича фан томонидан ишлаб чиқилган кўп сонли методик тавсияларда келтирилган қоидаларни амалда қўллаш механизми мавжуд эмаслигида ўз ифодасини топади. Бошқача қилиб айтганда, тезкор-қидирув амалиёти учун тавсияларнинг юқори назарий даражаси ва тезкор ходимларнинг уларни ўзлаштириш, эслаб қолиш ва амалий фаолиятларида фойдаланиш бўйича субъектив имкониятлари ўртасида катта тафовут мавжуд. Шу билан бирга, ушбу кўрсатмалар тезкор-қидирув фаолиятининг муайян вазиятларида амалга оширилади. Бу шуни англатадики, жиноятларни очиш усулларини алгоритмлаш жиноятларни очиш назарияси ва амалиёти ўртасида боғловчи элемент бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Published

2025-12-18

How to Cite

Ҳожиев Набулло Миртемирович. (2025). ЖИНОЯТЛАРНИ ОЧИШДА КОМПЬЮТЕР ДАСТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ. JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS, 91(1), 172-175. https://journalss.org/index.php/new/article/view/11241