ИЧИМЛИК СУВИНИ ИНСОН САЛОМАТЛИГИГА ВА ТУРМУШ ТАРЗИГА ТАЬСИРИ
Abstract
Аҳолини гигиена талабларига жавоб берадиган тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қолаверса инсон саломатлигини ва турли касалликлардан асраш муҳим рол ўйнайди. Бу борада ҳукуматимиз томонидан катта тадбир ва чоралар ишлаб чиқилиб қўлланмоқда.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда уни сув орқали тарқаладиган турли юқумли касалликлардан асраш ва сувнинг кимёвий таркиби ўзгаришидан келиб чиқадиган юқумсиз заҳарланишни олдини олиш кўзда тутилиши керак. Чунки сувнинг инсон организмига таъсири бевосита бўлиши мумкин, бунга юқумли касалликлар, инвазиялар, заҳарланишлар, эндемик ноюқумли касалликлар киради.
Билвосита таъсирига эса сувни истеъмол қилинганда нохуш сезгилар пайдо бўлади, баъзи пайтларда бу ҳолат шунчалик кенгайиб кетадики, ҳатто аҳоли сувни истеъмол қилишдан бош тортaди. Бошқача айтганда, сувнинг салбий таъсири маълум шароитларда юзага чиқади ва бу шароитларга: сувда юқумли касалликларни қўзғатувчилар бўлганда, кимёвий таркибининг маълумлиги билан фарқланганда ва бошқалар киради.