ҚУЁШ ВА БИОЕНЕРГИЯ АСОСИДА ИСИТИЛАДИГАН НАМУНАВИЙ УЙЛАРНИНГ ГЕЛИОКОЛЛЕКТОР ҲАМДА ИССИҚЛИК АККУМУЛЯТОРИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ
Abstract
Замонавий уйсозликда энергиятежамкор материаллардан, муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланишни тақоза этади.
Қуёш ва биоэнергиядан фойдаланиб замонавий уйларни иситишда гелиоколлекторнинг самарадорлиги (ƞ) ва биоэнергиясидан фойдаланиб иситишнинг таққослаш коэффициентини (φ) теплотехник параметрларга боғлаб ҳисоблаш методикаси [1-2] адабиётларга келтирилган.
Уйни қуёш энергиядан фойдаланиб иситишда гелиоколлектор ва иссиқлик аккумуляторнинг самарадорлигини назарий ҳисоблашлар ва тажрибалари билан таққосланган натижалари келтирилган.
Турли системалар учун олинган ƞ ва φ қийматларни солиштириш аниқ иқлим шароитларида у ёки бу системанинг афзалликлари ва муаммолари тўғрисида хулоса чиқаришга олиб келди. Қиш фаслининг сурункали булутли ва совуқ кунларида гелиоколлектор ва иссиқлик аккумулятори ФИК пасаяди. Шунинг учун қўшимча биоэнергиядан фойдаланиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди.
Қуёш уйини иситишда замонавий гелиоколлекторлардан ва қўшимча биоэнергиядан самарали фойдаланиб иссиқлик аккумуляторларини жорий этиш билан бир қаторда унинг деворларининг иссиқлик ҳимоя қатлами хоссаларини ошириш, иситиладиган уйни юқори қопламаларини маҳаллий материаллар (қамиш қирқимлари, майин сомонли махсус қум тупроқли лой сувоқлардан ) фойдаланиб иссиқлик сақловчи тизимнинг самарадорлигини оширишга эришиш муҳим масалалардан ҳисобланади.
References
1.Авезов.Р.Р. Орлов.А.Ю. Солнeчные систем отопления и горячего водоснабжения-Ташкент; Фан,1998.c.288
2. Энергоактивны здания. Под ред.Э.В.Сарнатского и Н.П.Селинованова.-М.:Стройиздат,1988.-376c
3. Даффи Дж.А, Бекман У.А. Теплове процесс c исползованием солнечной энергии. М.:Мир.1977.-420c
4. Хайриддинов Б.Э. Холмирзаев Н.C.Халимов Ғ.Ғ.Рисбаэв. А.C.,
Эргашев Ш.Ҳ. Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш Т.:2019 ADABIYOT UCHQUNLARI. 414 бет
5. Санақулов Ф.Р., Холмирзаев Н.С. Қуёш ва биоэнергиядан фойдаланиб иситиладиган намунавий уйнинг гелиоколлекторини ва иссиқлик аккумулятори самарадорлигини ҳисоблаш, ҚарДУ хабарлари ФИЗИКА-МАТЕМАТИКА 2021 йил 1-сон