ОДАМ САВДОСИ ЖИНОЯТИНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАНИНГ ЎРНИ
Abstract
Мамлакатимизни демократик янгилаш энг муҳим йўналишлар – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган. Ҳар бир фуқаро Конституция
ва қонунларга сўзсиз риоя қилиши демократиянинг асосий тамойилларидан ҳисобланиб, қонунларга ҳурмат, итоатгўйлик, энг аввало, ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқ[1].
Таъкидлаш керакки, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларга қонунга ҳурмат ва қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик муносабатини сингдириш, профилактик ишларни мувофиқлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш бўйича қонунчилик нормалари ва уларни қўллаш амалиёти билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимини топиш долзарб ҳисобланади[2].
Сўнгги пайтларда дунёда техника жадал суръатлар билан ривожланиб инсоният мисли кўрилмаган имкониятларга эга бўлмоқда. Инсоният яхши яшаш, фаровон турмуш кечириш учун ва узоқ умр кўриш мақсадида ўзларига шароит яратиб шунингдек, фан ютуқларидан унумли фойдаланиш чораларини кўряпти. Кўпгина давлатлар ўз халқини фаровон, тинч ва барқарор яшашини таъминлашни ўзларининг устувор вазифаси ва мақсади қилиб белгилаб олган. Ва бу борада кўплаб тадбирларни амалга оширмоқдалар. Шу билан бирга мўмай пул топиш, бойлик орттиришни мақсад қилганлар ва уни кўзловчилар пайдо бўлгани сабабли одамзод яна бир жиддий муаммога дуч келди.
Бу одамларни ёллаш ва уларнинг савдоси билан шуғулланиш жиноятларини пайдо бўлиши билан боғлиқ масалалардир.
[1] Утегенов Д.О. Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда жамоатчи инспекторларнинг роли // Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг долзарб масалалари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари (2019 йил 17 апрель). – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2019. –73 б.
[2] Хўжақулов С.Б. Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомиллаштириш: Монография / Масъул муҳаррир ю.ф.д., доц. И.Ю. Фазилов. - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2019. - 4 б.