ВОДИЙ ШАРОИТИДА ҒАЛЛАДАН КЕЙИН ЭКИЛАДИГАН ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ
Keywords:
Биз бу ерда, бўшаган ерларни кўпроқ қисмини банд этиб, келгусида ғўзани зарарлайдиган хашоратларнинг уяси бўлиб қолиши мумкин бўлган маккажўхори ва бошқа жўхорисимон экинлар тўғрисида гап юритмоқчимиз.Abstract
Андижон вилоятида ғалла одатда буғдой навларига, хамда мавсум об
ҳавосига мутаносиб равишда, июн ойида йиғиб-териб олинади. Бўшаган
ерларнинг бир қисми хайдалиб кузгача дам олиш учун қолдирилади. Таҳминан
ярмида эса фермер ҳамда шахсий хўжалик эҳтиёжлари учун турли экинлар экиб
иккинчи ўсимлик ҳосили олинади. Бундай экинлар турли ҳар ҳил бўлиши
мумкин, аммо Водий вилоятлари шароитида кўпинча маккажўхори, ҳамда
жўхорисимонлилар қаторидан оқ ёки қора жўхори ва техник жўхори (супурги)
экиб ўстирилади. Тахминан 30-40% ерларда кечки сабзавот, туруп, картошка,
карам ва бошқа экинлар экилади. Бу экинларнинг деярли барчаси маълум
зараркунандалар билан шикастланиши мумкин. Буларнинг барчаси илдиз
кемирар кўк қуртлар, симқуртлар, бузоқбоши каби хашоратлар билан
зарарланади; мевахўр тунлам ва турли қўнғизлар шикастлайди.
References
1.
Ш.Т.Хўжаев “Ўсимликларни зараркундалардан химоя қилишнинг
замонавий усул ва воситалари ” Тошкент – 2015.
2.
Ш.Т.Хўжаев, М.Н.Юсупова.О.Яқубжонов. “Ғўзани кўсак қуртидан химоя
қилишда феремон тутқичлардан фойдаланиш истиқболлари”. Тошкент – 2008.
3.
Ш.Т.Хўжаев, М.Н.Юсупова, Н.Саттаров “Пестицидларни фойдали
хашаротларга хавфлилиги” Аграр фани хабарномаси журнал №2. 2008й