ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИ ОРАСИДА БИРЛАМЧИ ЖИГАР САРАТОНИНИНГ ТАРҚАЛИШ ДАРАЖАСИНИ ЎРГАНИШ

Authors

  • Юсупов Ш. Author

Keywords:

Охирги ўн йилликларда дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда хам жигарда ёмон сифатли ўсмалар билан касалланиш ўсиши кузатилмоқда. Улар орасида биринчи ўринни гепатоцеллюляр карцинома (ГЦК) эгаллайди, у барча жигар ўсмаларининг 75 дан 90% гачасини ташкил қилади.

Abstract

Мазкур тақдим қилинаётган илмий ишимизда Хоразм вилояти аҳолиси 
орасида бирламчи жигар ракининг ёш гуруҳлари ва маъмурий ҳудудлар 
кесимидаги тарқалиш таҳлили натижалари келтирилган. Энг юқори 
кўрсаткичларга эга туманлар аниқланган, фарқлар сабабларига изоҳ берилган ва 
профилактика ҳамда диагностика бўйича хулосалар таклиф этилган. 

References

Тадқиқот натижалари БЖР ҳолатлари юқори бўлган ҳудудлар

аниқланишига имкон берди. Урганч туманидаги юқори кўрсаткичлар ҳудуддаги

саноат таъсири, сув таъминоти ва инфекцион гепатитлар каби омиллар билан

боғлиқ бўлиши мумкин. Ёш гуруҳларидаги фарқлар жигар тўқималаридаги узоқ

муддатли зарарланишлар, иммунитет пасайиши ва бошқа хавф омиллари билан

боғлиқ. Жигар ракларининг Хоразм вилояти худудлари бўйича тарқалиш

холатининг тахлили шуни кўрсатдики энг кўп учраш холати 60-74 ёшлалар

орасида кузатилган.

Published

2026-02-19

How to Cite

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИ ОРАСИДА БИРЛАМЧИ ЖИГАР САРАТОНИНИНГ ТАРҚАЛИШ ДАРАЖАСИНИ ЎРГАНИШ . (2026). ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ, 87(4), 36-37. https://journalss.org/index.php/obr/article/view/19389