КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК РИВОЖЛАНИШИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Authors

  • Шорустамбоева Шаҳноза Улугбековна Author

Abstract

Кичик мактаб даври 6-7 ёшдан бошланиб то 9-10 ёшгача давом этади. Бу даврда бола у мактаб ўқувчиларига қуйиладиган хар хил талаблар билан танишади, фан асосларини ўрганиш учун биологик ва психологик жихатдан тайёрланади.Унинг психикаси билим олишга етадиган даражада ривожланади. Шу ёшдаги бола идрокининг ўткирлиги, равшанлиги, софлиги, аниқлиги, ўзининг қизиқувчанлиги, ишонувчанлиги, хаёлининг ёрқинлиги, хотирасининг кучлилиги, тафаккурнинг яққоллиги билан бошқа ёшдаги болалардан ажралиб туради. Мактаб таълимига тайёрланётган болада диққат нисбатан узоқ муддатли ва шартли барқарор бўлади. Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг асосий фаолияти ўқиш хисобланади. Боланинг мактабга бориши унинг психологик ривожланиши ва шахснинг шаклланишидаги ўрни нихоятда катта Бола ўқув фаолиятида ўқитувчи рахбарлиги остида инсон онгининг турли асосий шакллари мазмунини эгаллайди ва инсоний анъаналар асосида харакат қилишни ўрганади. Ўқув фаолиятида бола ўз иродасини ўқув мақсадларига эришиш учун машқ қилдиради. Ўқув фаолияти боладан нутқ, диққат, хотира, тасаввур ва тафаккурини керакли даражада ривожланишини талаб этган холда, бола шахси ривожланиши учун янги шароитларни яратади.Биринчи бор мактабга келган бола ўз атрофидагилар билан психологик жихатдан янги муносабат тизимига ўтади. У ўзининг хаёти тубдан ўзгарганини. унга янги мажбуриятлар нафакат хар куни мактабга бориш, балки уқув фаолияти талабларига буйсуниш хам юклатилганлигини хис эта бошлайди. Оила аъзоларининг бола уқув фаолияти, ютуқлари билан қизиқаётганлиги, шунингдек. уни назорат қилаётганлиги, унга қилинаётган янги шаклларидаги муомала муносабат унинг ижтимоий мавқеи ўзгарганлигини тўла хис этишига, ўзига нисбатан муносабатининг ўзгаришига асос булади. Катталар болаларни амалий жихатдан ўз вақтларини туғри тақсимлаш борасида яхши ўқиш, ўйнаш, сайр қилиш ва бошқа нарсалар билан шуғулланишга ўргатадилар. Демак, оилада бола у билан ҳисоблашадиган, маслахатлашишадиган янги бир ўринни эгаллайди. Ўқувчининг мактабдаги мувафаққияти унинг кейинги психик ривожи ва шахсининг шаклланишида тўлиқ ижобий асос булади. Бола инсоний муносабатлар тизимида хам алохида ўрин эгаллаётганини, ота-онаси, яқинлари, атрофдагилар унга ёш боладек эмас. балки ўз вазифалари, мажбуриятлари бор бўлган, ўз фаолият натижасига кўра хурматга caзовор бўлиши мумкин бўлган алохида шахс деб муносабатда бўладилар. 

References

1.Нишонова З.Т., Алимова Г.К.. Болалар психологияси ва психодиагностикаси Т.: ТДПУ 2017.

2.Дўстмуҳамедова Ш.А,.Нишонова З.Т ва бошқалар. Ёш даврлари ва

педагогик психология Т.: Фан ва технологиялар 2013.

3.Хурвалиева Т. Мактабда психологик хизматни ташкил этиш. –

А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, 2006 й.

Published

2025-10-31

How to Cite

Шорустамбоева Шаҳноза Улугбековна. (2025). КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК РИВОЖЛАНИШИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ. PEDAGOGS , 92(1), 251-255. https://journalss.org/index.php/ped/article/view/4104