ИССИҚХОНА ШАРОИТИДА КЎКАТ ЕТИШТИРИШ

Authors

  • А. Шоймурадов Author
  • С.Санаев Author

Abstract

Аҳолимизни  қишги  ва  эрта  бахорги  мавсумда  кўкат-сабзавотлар  билан 
таъминлаш, озиқали, витаминларга бой кўкат-сабзавот экинларини етиштириш 
ҳозирги кун долзарб вазифалардан ҳисобланади. Аҳолини йил давомида турли 
кўкат-сабзавотлар билан тўла таъминлаш учун уларни нафақат очиқ ерда, балки 
иссиқхоналарда  ҳам  етиштириш  муҳим  ахамиятга  эга.  Иссиқхоналарнинг  хар 
бир  қарич  еридан  йил  давомида  бир  неча  маротаба  ҳосил  олиш,  шунингдек, 
маҳсулотнинг  ишлаб  чиқариш  ҳажмини  ошириш  имконини  бермоқда.  Аҳоли 
томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланиш, нафақат очиқ майдонлар, балки 
плёнка остига экинларни экиш, боғ қатор ораларига ҳам тўқсонбости экинларни 
жойлаштириш  ҳамда  сабзавот  маҳсулотларини  йил  давомида  кўпайтириш, 
томорқа ер эгаларининг манфаатдорлигини ошириш, уй бекаларини иш билан 
таьминлаш  лойиханинг  асосий  вазифаси  қилиб  белгиланган.  Бунинг  учун, 
аввало,  ҳар  бир  экиннинг  биологияси,  экиш  муддатлари,  озуқага  бўлган 
талабини ва етиштириш жараёнидаги ҳар бир тадбирнинг ўз вақтида, сифатли 
ўтказилишини  таъминлаш  лозим.  Иссиқхоналарда  кўк  сабзавотлардан  укроп, 
кашнич,  редиска,  петрушка  ва  селдерей  ўстирилади.  Булар  йилнинг  «илик 
узилди» пайтида декабрдан февралгача барра маҳсулот бериб жонга ора киради. 
Уларнинг  иссиққа  талабчанлиги  нисбатан  юқори.  Кўк  сабзавотлар  униб 
чиққунча 20-22ºC оптимал ҳарорат зарур. Қуёшли кунларда максимал ҳарорат 
юқоридагига нисбатан кўпи билан 4-5ºC дан ортиқ бўлиши мумкин. 

References

Фойданилган адабиётлар.

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ

хўжалиги экинлари Давлат реестри. Тошкент – 2020. 34-35-бетлар.

2. Ғ.А.Саматов, Ж.Й.Ёдгоров, З.Т.Сиддиқов :«Иссиқхона хўжаликлари-ни

ташкил қилиш ва юритиш».

3. Зуев В. Абдуллаев А. Сабзавот экинлари ва уларни етиштириш технологияси.

– Т.: Ўзбекистон, 1997. – б. 213-229.

4. Зуев В., Атаходжаев А., Қодирхўжаев О. Ҳимояланган ерларда кўчат ва

сабзавотларни етиштириш. – Т.2010. – б. 215-224.

Published

2025-12-19

How to Cite

А. Шоймурадов, & С.Санаев. (2025). ИССИҚХОНА ШАРОИТИДА КЎКАТ ЕТИШТИРИШ . TADQIQOTLAR, 76(5), 76-81. https://journalss.org/index.php/tad/article/view/11470