ОДДИЙ ХЛОРЕЛЛА (CHLORELLA VULGARIS) СУВЎТИ ЎСИМЛИГИДАН ОЛИНГАН БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРНИНГ ИММУНОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИ

Authors

  • Тешажонова Махлиёхон Маруфжон қизи Author
  • Кахаров Болта Абдугафарович Author

Abstract

  Долзарблиги. Экологик вазиятнинг доимий равишда ёмонлашиб бориши, 
атроф-муҳитдаги токсинлар таркибининг ошиб бориши одамлар ва ҳайвонлар 
орасида юқумли касалликларнинг кўпайишига олиб келади. Атроф-муҳитнинг 
ифлосланиши  ва  табиатдаги  екологик  мувозанатнинг  тегишли  бузилишлари 
муаммоси бугунги кунда жуда долзарб хисобланади.  Метаболик жараёнларни 
нормаллаштириш  ва  ҳайвонлар  ва  қушлар  иммун  тизимини  мустаҳкамлаш 
мақсадида,  кўпроқ  еътибор  юқори  биологик  активликка  ега  бўлган,  келиб 
чиқиши  табиий,  салбий  таъсирга  ега  бўлмаган,  екологик  тоза  доривор 
биостимуляторларни  яратиш  ва  уларни  ишлаб  чиқаришга  қаратилмоқда.  Биз 
ўрганмоқчи  бўлган  оддий  хлорелла  (Chlorella  vulgaris)  сувўти  ўсимлиги  озиқ 
моддалар ва биологик фаол моддалар хазинасидир. Аввало, у мисли кўрилмаган 
юқори оқсил таркиби билан характерланади – қуруқ оғирлиги 55% дан ортиқ ва 
ўз навбатида, 20 тадан ортиқ аминокислоталарни, ўз ичига олади. Шундай қилиб, 
вегетарианлар учун хлорелла гўшт учун катта ўрин тутади. Хлорелладаги ёг ъ 
кислоталарининг  80%  дан  ортиғи  қўп  тўйинмаган  ва  енг  юқори  биологик 
фаолликка ега. Таркиби (А, Б1, Б2, Б6, C, К, РР, Е) пантотеник кислота, фолий 
кислотаси, микро-ва макроозиқавий моддалар: калсий, фосфор, магний, калий, 
мис, темир, олтингугурт, рух, кобалт ва бошқалар. 

Published

2025-12-02

How to Cite

Тешажонова Махлиёхон Маруфжон қизи, & Кахаров Болта Абдугафарович. (2025). ОДДИЙ ХЛОРЕЛЛА (CHLORELLA VULGARIS) СУВЎТИ ЎСИМЛИГИДАН ОЛИНГАН БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРНИНГ ИММУНОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИ . TADQIQOTLAR, 75(2), 119-121. https://journalss.org/index.php/tad/article/view/7460