“ТУРИЗМ ВА МЕҲМОНХОНА ИНДУСТРИЯСИ ВА УЛАРНИ МУТАНОСИБ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ”
Keywords:
Калит сўзлар: турист, саёҳатчи, туристлик индустрия, меҳмонхоналар индустрияси, туристик фаолият, турагент, турагентлик фаолияти, туроператор,, туроператорлик фаолияти, туристик маҳсулот, транстур, туристик йўлланма, ваучер аннуляция, туристик товар.Abstract
Ҳозирги замон туризми- бу иқтисодиётнинг ажралмас бир соҳаси бўлиб,
туристларнинг ҳаракатланиши, вақтинча яшаши ва дам олишини ташкил қилиш
билан шуғулланадиган, бунинг учун уларга турли хизмат кўрсатишга
мўлжалланган бир қанча ташкилотлар ва корхоналар индустриясидир. Туризм-
бу халқаро миқёсда ижтимоий-иқтисодий ҳодиса сифатида намоён бўлмоқда.
Чунки XXI аср дунё аҳолисининг жаҳон миқёсида туристиик оқим билан ҳаракат
қилиш асри бўлиб бормоқда. Бу аҳолининг доимий яшаш жойидан узоқроққа
саёҳат қилиш, дам олиш, турли минтақалардаги маданиятларни ўрганиш каби
мақсадларда ҳаракатланиш эҳтиёжининг кўпайганлиги билан боғлиқ бўлмоқда.
Президентимиз томонидан туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида
қабул қилинган фармон ва қарорлар тадбиркорлар учун кенг имкониятлар
эшигини очмоқда. Берилаётган имтиёзлар, молиявий қўллаб-қувватловлар
натижасида кўплаб ташаббускор фуқаролар ўз ғояларини ҳаётга татбиқ этиб,
маҳаллий ва халқаро туризм хизматларини йўлга қўймоқда. Ана шундай қўллаб-
қувватлов асосида ўз фаолиятини бошлаган тадбиркорлар нафақат ўз бизнесини
ривожлантирмоқда, балки янги иш ўринлари яратиб, ҳудуд иқтисодиёти ва
туризм салоҳияти ошишига муносиб ҳисса қўшмоқда.
References
Фойдаланилган адабиёт рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.08.2019й. ПФ-5781-сон
Фармони.
2. “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини
ривожлантириш Концепцияси” ЎзР Президентининг 05.01.2019й. ПФ-5611-
сон Фармони.
3. Мухамедов З.М. “Туризмни инновацион ривожлантиришда инвестицион
ресурслар иқтисодий самарадорлигини ошириш”. Самарканд, СамИСИ,
2021й.,-Б.18.
4. Муминов Н.Г. “Перспективы развития государственного управления в сфере
туризма в Узбекистане», ж.»Экономика и финансы, 2022г. №5, с. 2-10.
5. Рузиев С. «Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш масалалари”, ж.
“Экономика и инновационнқе технологии”, 2023г. №6, с. 367-275.