ЁШЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛИК: КЕЛАЖАК САРИ ҚАДАМ
Abstract
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ёшларга
қаратилган давлат сиёсати алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимиз
Президенти томонидан ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини
ошириш, уларнинг бизнес ва ишбилармонлик соҳасида ўз ташаббусларини рўёбга
чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Шу мақсадда турли грантлар,
имтиёзли кредитлар, таълим дастурлари ва инкубация марказлари фаолияти йўлга
қўйилган. Ёшлар томонидан ташкил этилаётган кичик бизнес ва стартаплар
инновацияларни жорий қилиш, янги иш ўринларини яратиш, экспорт салоҳиятини
оширишда муҳим ўрин тутади. Зеро, мамлакатнинг барқарор тараққиёти ёш
авлоднинг билимли, касб-ҳунарли ва ташаббускор бўлишига боғлиқ. Мавзунинг
долзарблиги шундаки, мамлакатимизда ёшлар сони умумий аҳоли таркибида
салмоқли улушни ташкил қилади. Демак, уларнинг иқтисодий имкониятларини
тўғри йўналтириш, ишбилармонлик ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш
стратегик аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда давлат ва жамият олдида турган асосий
вазифалардан бири — ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг
келажак сари қадам ташлашлари учун қулай шароитлар яратишдир. Замонавий
иқтисодиётда ёшларнинг инновацион фикрлаши, рақамли кўникмалари ва глобал
бозорларга интеграцияси янги қиймат яратиш ва рақобатбардошликни
таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шу боис “Ёшлар ва
ишбилармонлик: келажак сари қадам” мавзуси бугунги кун учун катта назарий ва
амалий аҳамиятга эга.
References
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ–37-
сон фармони. “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини ‘Ёшлар ва бизнесни қўллаб-
қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ–60-
сон қарори. “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизимини
такомиллаштириш чоралари тўғрисида”.
3. “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ПҚ–70-сонли қарор,
15.02.2024.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ–62-
сон қарори. “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва ёшларнинг
бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ–5106-
сон фармони. “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва
ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”.
7. Абдуллаев, Н. 2023й
8. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat portali.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти ва Lex.uz
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар маълумотлар базаси