МУЛКЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ЁШЛАРГА ОИД СИЁСАТНИНГ ИЖТИМОИЙ- ФАЛСАФИЙ АҲАМИЯТИ
Abstract
Мустақиллик йилларида шаклланиш йўлига кирган миллий истиқлол
мафкураси халқимизнинг асрий анъана ва қадриятларини, миллий ўзлигимизни
ўзида мужассамлаштириб, уларни умуминсоний қадриятлар, дунё
цивилизацияси ютуқлари, ҳамда илғор тараққийпарвар ғоялар билан
бойитиб,мамлакатимиз ўз олдига қўйган эзгу мақсад ва вазифаларни аниқ
равшан акс эттиради. Унинг воситасида ҳар бир ватандошимиз биз қандай
жамият, қандай давлат, қандай тизим барпо этмоқдамиз, унинг ижтимоий-
иқтисодий, сиёсий-маънавий асослари нималардан иборат, деган саволларга
жавоб топади.
Маълумки, биз қандай жамият барпо этмоқдамиз, деган масала
мустақилликка эришганимиздан буён долзарб аҳамият касб етиб келмоқда. Бу
масалада Ўзбекистон Республикаксининг биринчи президенти Ислом
Абдуғаниевич Каримовнинг бир қатор асарларида ўзининг тугал ва мукаммал
янги жамиятнинг илмий-фалсафий концепцияси, жамият ҳаётини тубдан ислоҳ
этишнинг навбатдаги стратегик вазифалари асослаб берилган.
Жамият ҳаётини демократизациялашни янада чуқурлаштириш, унинг
изчиллиги ва самарадорлигини таъминлаш мамлакатимизда амалга
оширилаётган сиёсий ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидандир.
Мамлакатимиз сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини, давлат ва жамият
қурилишини эркинлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, унда
миллий ва умумбашарий қадрияларга асосланган сиёсий маданиятни
шакллантириш кабилар миллий ғоянинг сиёсий соҳадаги моҳиятини ташкил
етади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ халқ давлат
хокимиятининг бирдан бир манбаидир. Халқнинг менталитети,сиёсий
маданияти, ўз ҳақ-ҳуқуқлари, туб манфаатларини англаш даражаси, хулла,
сиёсий ва маънавий етуклиги, унинг давлат қурилишида қанчалик фаол иштирок
етишини белгилайди.
References
ҚЎЛЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.
1. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси. “Ўзбекистон”,
Тошкент, 2022 йил,
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат олий таълим
муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги ПҚ-61 сонли Қарори. 2021 йил 24 декабрь.
3. Ш.Мирзиев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб,
янги босқичга кўтарамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017 й.
4. Кушаков Файзулла Абдуллаевич (2022). Oriental renaissance: Innovative,
educational, natural and social sciences, 2 (10-2), 875-880.
5. Файзулла Абдуллаевич Кушаков (2022). Academic research in educational
sciences, 3 (10), 365-371.
6. Файзулла Абдуллаевич Кушаков, & Қымбат Қанагатовна Назарова (2022).
ТЕХНИКА ИНҚИЛОБИНИНГ ИНСОН ТАФАККУРИГА ТАЪСИРИ.
Academic research in educational sciences, 3 (10), 360-364.
7. Файзулла Абдуллаевич Кушаков, & Бекслан Мирзараҳим Ўғли Хакимов
(2022). ТЕХНИКА ФАЛСАФАСИНИ ИНСОН ВА ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ
ЎРНИ. Academic research in educational sciences, 3 (Special Issue 2), 172-177.