ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ТРАНФОРМАЦИЯСИ ЮЗАСИДАН ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Authors

  • М.С.Набиев Author
  • Ф.Муродов Author
  • М.Махсудова Author

Abstract

 
Маълумки,  юридик  шахснинг  фаолияти  давомида  унинг  қайта  ташкил 
этилиши  ҳамда  ҳуқуқий  ворислари  ва  кредиторларининг  манфаатлари  ушбу 
турдаги  муносабатлар  пайдо  бўлгандан  бошлаб  то  ҳозирги  ривожланган 
иқтисодий бозор шароитида, электрон рақамлаштирилган глобал муносабатлар 
авж  олган  даврда  ҳам  ўз  актуаллигини  ҳамда  қарашлар  хилма-хиллигини 
йўқотмаган. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб 
юритилади)да юридик шахс трансформациясининг ҳуқуқий кафолатлари ҳамда 
унинг 5 та анъанавий шакли кўрсатиб ўтилган. 
Хусусан, юридик шахс хоҳ у масъулияти чекланган жамияти шаклидаги, 
хоҳ акциядорлик жамияти шаклидаги ёхуд бошқа ҳуқуқий ташкилий шаклдаги 
юридик  шахс  бўлмасин,  уларнинг  қайта  ташкил  этилиши  шакллари 
қуйидагилардан иборат ҳисобланади. 
ФКнинг 49-моддаси талабларига мувофиқ, юридик шахсни қайта ташкил 
этиш  (қўшиб  юбориш,  қўшиб  олиш,  бўлиш,  ажратиб  чиқариш,  ўзгартириш) 
унинг  муассислари  (иштирокчилари)  ёки  таъсис  ҳужжатларида  шунга  вакил 
қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. 
Қонунда  белгиланган  ҳолларда  юридик  шахсни  бўлиш  ёки  унинг 
таркибидан бир ёхуд бир неча юридик шахсни ажратиб чиқариш шаклида уни 
қайта ташкил этиш вакил қилинган давлат органларининг қарори билан ёхуд суд 
қарори билан амалга оширилади. 

Published

2026-06-01

How to Cite

М.С.Набиев, Ф.Муродов, & М.Махсудова. (2026). ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ТРАНФОРМАЦИЯСИ ЮЗАСИДАН ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ . Ta’lim Innovatsiyasi Va Integratsiyasi, 70(2), 65-67. https://journalss.org/index.php/tal/article/view/31755