АСҚАРАЛИ АКБАРОВ ИЖОДИДА ОБРАЗЛАР ТИЗИМИ ВА БАДИИЙ ТАЛҚИН
Abstract
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг
барча жабхаларида бўлганидек маданият соҳасида, шу жумладан бой ўтмиш
меросимизни ўрганиш, сақлаш ва уни кенг ҳалк оммасига тарғиб этиш борасида
ҳам туб бурулиш ясади.
Наманган замини ҳам кўплаб истеьдодли санъаткорларни етиштирган.
Шулардан бири- рассом Асқарали Акпаров Адамшаевич бўлиб, у ўз ижоди
орқали миллий рух, табиат гўзаллиги ва инсон ҳис-туйғуларини чукур ифода
этган. Унинг асарлари нафакат Наманганда, балки бутун Ўзбекистонда тасвирий
санъат ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилган. Асқарали Акпаров таниқли
ўзбек рассоми, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар ующмаси аъзоси, ранг тасвир
устаси 1951 йил 2 октябрь Ўш вилояти Янги йўл тумани Караван қишлоғида
таваллуд топган. 2022 йил 12 февраль 71 ёшида Наманган шаҳрида вафот этган.
Асқарали Акпаров М. Уйғур номидаги Республика рассомлик билим
юрти(ҳозирги Республика иқтисослаштирилган рассомлик мактаби) да таҳсил
олган. Т. Тохтахўжаевнинг шогирти. Р. Ёкубов. Ж. Хакимов. М. Усмановлар
билан бирга ишлаб ҳунар ўрганган. 1975 -йилдан Қоқон бадиий ишлаб чикариш
устахонасида наққошлик бригадаси бошлиғи, 1982-йилдан Наманган бадиий
устахонаси амалий санъат бригадаси бошлиғи, 1989-йилдан Наманган вилоят
ўлкашунослик музейида санъат бўлими бошлиғи, 1998-йилдан Ўзбекистон
Бадиий академияси Наманган вилояти Бадиий ижодкорлар уюшмаси раҳбари
бўлиб ишлаган. Асқарали Акбаров Наманган шаҳри билан боғланган. У нафақат
рассом балки ёш ижодкорларга сабоқ берган педагок сифатида ҳам танилган.
Ўзбекистон ва хорижда ўтказилган кўплаб бадиий кўргазмаларда иштирок этган.
Ўзбекистон Бадиий Академияси аъзоси, ижодкор сифатида жамоатчилик
орасида ҳурмат қозонган. Асқарали Акбаров Ўзбекистон тасвирий санъатини
ривожлантиришга, айниқса Наманган вилоятида бадиий мактабни
шакллантиришга катта ҳисса қўшган ижодкорлардан ҳисобланади. Асқарали
Акбаров рангтасвир санъатида ўзига хос услубга эга бўлиб, манзара (пейзаж),
портрет ва натрморт жанрларида кўплаб асарлар яратган.
References
Фойдаланган адабиётлар;
1. Йўлкўрсатгич. 2021 йил . И. Юсупо, И Каримов.
2. Интернет материаллари.