ТАНГАЛАР ТАРИХИ
Abstract
Тарихий манбалардан маълумки, жуда қадим замонлардан бошлаб ишлаб
чиқарилган маҳсулотларни турли қабила ва жамоалар ўртасида ўзаро
айрибошлаш усули ҳар доим кўзланган натижани бермаган. Чунки ишлаб
чиқарилган маҳсулотга ҳар хил миқдорда меҳнат сарф қилган. Шу боис
махсулотларни тўғри айрибошлаш учун учинчи воситачи ўлчов буюми керак
эди. Пул бирлиги металлдан ясалган тангалар турли давлатларда ҳар хил
даврларда муомалага кириб келган. Қадимги туркий тилидаги мўйнаси қиммат
“жонзот- олмахон”- тийин деб аталган. Унинг териси натурал айрибошлашда
муҳим рол ўйнаганлиги учун тийин сўзи пул қиймат бирлигини кўрсатадиган
атама бўлиб қолган. Ҳозирги ўзбек тилидан танга сўзи қадимги турк тилидаги
“тамға” сўзидан келиб чиққан бўлиб, ҳокимлар турли металлар: олтин, кумуш,
мисларга ўз тамғасини босиб муомалага чиқарганлар ва бу пуллар “тамға” пул
деб юртилган, кейинроқ у танга сўзига айланиб кетган. Рус тилидаги “деньги”
сўзи ҳам танга сўзидан олинган. Тангаларда ўтган асрлардаги диний эътиқодлар,
фан-маданият даражаси акс этган, шунингдек, қадимги тиллар, ёзувлар,
унвонлар, ҳокимлар, шаҳар ва зарбхоналар номи сақланиб қолган.
References
Фойдаланилган адабиётлар.
Мусакаева А. А. Қадимги ва ўрта асрлар Марказий Осиё нумизматикаси
масалалари Ўзбекистон тарихи журнали. – Тошкент, 2018. – № 2.
Баратов С. Р. Марказий Осиёда илк пул муносабатларининг шаклланиши
Ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб муаммолари. – Тошкент, 2021.