ФИҚҲ ИЛМИДА “МУХТАСАР” ЖАНРИДАГИ КИТОБЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Keywords:
Калит сўзлар: Мухтасар, ихтисор, матн, фиқҳ, мазҳаб, тафсир, ҳадис, мужтаҳид, зоҳирур-ривоя, наводир, шарҳ, фатвоAbstract
Фиқҳ илми шаклланишининг дастлабки даврларида шариатнинг асоси
бўлган Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан чиқарилган ҳукмлар оғзаки бўлган.
Ҳанафий мазҳабида тўлақонли асар ёзиш Имом абу Ҳанифа раҳматуллоҳи
алайҳининг катта шогирди имом Абу Юсуфдан бошланган. У киши ўз
устозларидан олган илмларни тартиблаб бир қанча китоблар таълиф қилганлар.
Улардан баъзилари қуйидагилардир: «Китобул Осор», «Ихтилофи ибн Аби
Лайло», «Ар-радду ъалаа сияри Авзоъий» ва «Китобул харож». Ҳанафий
мазҳабининг асоси бўлган китобларнинг ёзилиши эса Имом Аъзам раҳматуллоҳи
алайҳининг иккинчи шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг
номлари билан боғлиқ. У зотнинг қилган муҳим хизматлари шундан иборатки,
устозлари Абу Ҳанифа ва Абу Юсуфларнинг фиқҳини ривоят қилди ҳамда
уларга ўзининг фатволарини ҳам қўшиб, ҳанафий мазҳабида “Зоҳирур ривоя ” ва
“Наводир” деб танилган қимматли туркум китобларини ёзди. “Зоҳирур ривоя” га
олтита асар киради. Улар: «Китобул асл» (иккинчи номи «Мабсут»), «Китобуз-
зиёдот»; «Китобул жомеъус-сағийр»; «Китобул жомеъул кабийр», «Китобус-
сиярис-сағийр», «Китобус-сиярил кабир». “Наводир” га эса Имом
Муҳаммаднинг бошқа баъзи китоблари, Имом Абу Юсуфнинг китоблари ва
бошқалар киради. Шу тариқа, аста-секин фиқҳий китобларни ёзиш ривожланиб
борди. Бу эса ҳанафий мазҳабининг ривожланиши ва барҳаёт бўлишининг
асосий омили бўлиб қолди. Демак, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи
айтган фиқҳий масалалар мажмуасига у кишининг қоидалари ва услублари
асосида шогирдлари айтган масалалар қўшилиб, ҳанафий фиқҳий мазҳабини
ташкил қилади[1.32].
References
Фойдаланилган адабиётлар:
1 . Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Мазҳаблар – бирлик рамзи, Ҳилол
нашр, Тошкент, 2014
2 . Ан-наим, арабча-ўзбекча луғат,Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси
нашриёти, Тошкент, 2003
3. Ибн Қудома, Алмуғний шарҳи мухтасарил Хирақий, 1-жуз
4. Абдуллоҳ Назир Аҳмад Музий. Муҳтасарул Қудурийнинг ҳанафий фиқҳидаги
ўрни. Dr Muhammad Hamidullah Library, IIU, Islamabad. http://iri.iiu.edu.pk/
5. Бурҳонуддин Али ибн Абу Бакр ал-Марғиноний. Бидоятул мубтадий, Ал-
Қоҳира, Матбаъат ал-футуҳ, 1936.
6. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Кифоя 1-жуз. Тошкент, Шарқ, 2008
7. Абдулҳай Лакнавий, Алфавоидул баҳия фи тарожимил ҳанафия, 1324 ҳ.
8. Абдуллоҳ ибн Муҳамма Аш-Шибровий, Унвонул баёнва бўстонул азҳон, Дору
ибн Ҳазим, Байрут, 2010