МАҲАЛЛАРДА “БЕШ МУҲИМ ТАШАББУC” ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Abstract
Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига ёшларни
фаол жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Уларни ватанпарварлик
руҳида тарбиялаш, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий
янгиланишларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш ҳамда барча соҳалардаги
ислоҳотлар жараёнига фаол жалб қилиш, ёшларнинг долзарб муаммоларини ҳал
этиш давлат органлари ва ташкилотлари олдидаги муҳим вазифага
айланмоқда.Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш,бўш
вақтини мазмунли ташкил этиш борасидаги ёндашув тўртта асосий принципни
ўз ичига олади:
1. Ёшларнинг келиб чиқиши, эҳтиёжлари, маданий, жисмоний,маънавий ва
бошқа омилларини инобатга олган ва уларни ҳурмат қилган ҳолда ёшлар маъқул
кўрадиган жойларда улар билан мулоқотларни ташкил этиш;
2. Таълимнинг экспериментал турлари ёрдамида ёшларнинг билимлари,
амалий ва юмшоқ кўникмалари, сиёсий фаоллигини оширишга сармоя киритиш;
3. Муаммолар ечимига қаратилган ёшларнинг жамоавий ҳаракатларини
қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг сиёсий иштирокини оширишга мотивация
бериш;
4. Ёшларга ўзларини турли сиёсий ролларда синаб кўришлари учун етарли
шароит яратиш орқали уларнинг сиёсий жараёнларга жалб қилинишини
таъминлаш.
References
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги расмий веб- сайти
www.yoshlar.gov.uz.
2. Ўзбекистон ёшлари портали www.yoshlarportali.uz.
3. “Беш ташаббус олимпиадаси” веб-сайти www.beshtashabbus.uz.
4. Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти www.stat.uz.
5. Youth, political participation and decision-making. UN Youth Report.
6. https://www.un.org/esa/socdev/documents/youth/fact-sheets/youthpolitical
participation.pdf.__