ГЕПАТИТ В ВИРУСИ МУТАНТЛАРИ ЧАҚИРУВЧИ СВГВ ВА КЛИНИК ЛАБОРАТОРИЯВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Keywords:
Гепатит В вируси мутантлари чақирувчи сурункали вирусли гепатит Вда клиник белгилар ва лаборатория кўрсаткичларининг хусусиятларини баҳолаш.Abstract
Вирусли гепатит В (ВГВ) жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида долзарб муаммолардан бири бўлиб, унинг сурункали шакллари жигар циррози ва гепатоцеллюляр карцинома ривожланишида етакчи ўрин тутади. Охирги йилларда гепатит В вирусининг (HBV) геномидаги мутациялар билан боғлиқ инфекция шаклларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, pre-core, core promoter ва S-гени мутациялари натижасида ривожланадиган мутант вирус шакллари клиник-лабораториявий манзаранинг ўзига хослиги билан ажралиб туради. HBV мутантлари чақирувчи сурункали вирусли гепатит В (СВГВ) кўпинча HBeAg-манфий, аммо вирус репликацияси фаол бўлган шаклда кечиб, ташхис қўйиш ва даволаш тактикасини танлашда қийинчиликлар туғдиради. Ушбу ҳолат касалликнинг яширин, лекин прогрессив кечишига олиб келиб, оғир асоратлар ривожланиш хавфини оширади.