ЙИГИРМАНЧИ ЮЗЙИЛЛИКНИНГ 20-40-ЙИЛЛАРИДА ТУРКИСТОН АССР ВА ЎЗБЕКИСТОН ССРДА ОТ СПОРТИ АҲВОЛИ
Keywords:
Турон, от спорти, улоқ (кўпкари), йилқичилик, мусобақа.Abstract
Мазкур мақолада, от спорти қадимдан Туронда мавжуд бўлиб, мунтазам қадрланиб келинганлиги, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Бобур ва бошқа ўзбек саркардалари бежизга отда ҳарбий жанг олиб бориш бўйича тенгсиз бўлганлиги, чунки туронликлар отда ҳаракатланиш ва отда жанг қилишда моҳир бўлганлиги ва бу қобилият кейинги даврда яшаган туронликларга ўтиб келганлиги ёритилган.Шунингдек, йигирманчи юзйиллик бошларида Туркистонга большевиклар бостириб кирганда, уларга қарши самарали миллий-озодлик ҳаракати олиб борилганлиги, бунда уларга буюк ота-боболаридан мерос бўлиб қолган ҳарбий жанг олиб бориш ва отда ҳаракатланиш санъати ас қотганлиги, Ўзбекистон ССР тузилгач Йилқичилик тизими фаолияти совет ҳокимияти томонидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги келтирилган.